Ўзбекистон | 23:53 / 23.07.2020
30252
4 дақиқада ўқилади

Бир кунда тўрт ўлим қайд этилди ва жами ҳолатлар сони 100дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 23 июль куни Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш оқибатида рўй берган 4 ўлим ҳолати ҳақида хабар берди. Эндиликда Ўзбекистонда расмий статистикага кўра коронавирус қурбонлари сони 102тага етди.

Бугун Тошкент шаҳрида 3, Қашқадарёда 1 ўлим ҳолати қайд этилди.

Биринчи ўлим. 19 июль куни Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган олмазорлик 55 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи 55 ёшли Р.Ш.да (эркак) жорий йил 19 июль куни Covid-19 тасдиқланган ва Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган. 

Унга Covid-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия ҳамда гипертония, семизлик 3 даража каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Иккинчи ўлим. 18 июль куни Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган олмазорлик 82 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этди.

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 82 ёшли М.К.да (аёл)да 18 июль куни Covid-19 тасдиқланган ва умумий аҳволи оғирлиги сабабли Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

Унга Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, терминал ўпка шиши, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллиги, семизликнинг 2-даражаси, паркинсонизм касаллиги, подагра каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, терминал ўпка шишидан вафот этган.

Учинчи ўлим. 17 июль куни Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган учтепалик 54 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 54 ёшли С.Г. (аёл)да жорий йил 17 июль куни Covid-19 тасдиқланган ва у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Унга Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, сепсис, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Тўртинчи ўлим. Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 64 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшаган 64 ёшли А.А. (эркак)да Covid-19 тасдиқлангач, у вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, сепсис, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Вазирлик бу беморларнинг барчасига мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилгани, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилганини қайд этган.

Мавзуга оид