Ўзбекистон | 18:46 / 23.07.2020
4749
2 дақиқада ўқилади

Карантин қоидаларини бузганлик учун маъмурий баённома бўйича судга мурожаат қилиш мумкин – Адлия вазирлиги

Амалдаги қонунчиликка кўра, фуқаролар карантин қоидаларини бузганлик учун расмийлаштирилган баённомадан норози бўлса, белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин.

АОКАда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокидаги брифингда карантин даврида фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинларини бузилган деб ҳисобласа, қаерга мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилди.

“Фуқаролар ўз ҳуқуқларини бузилган деб ҳисоблаган ҳолатлар бўйича судга мурожаат қилишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Президиумининг қарорига асосан, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида фуқаролар ҳужжатларини судга фақат электрон шаклда ёки почта орқали тақдим этишлари тавсия этилган.

Шунингдек, судларга шошилинч ишлар – (қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш, фуқароларни тиббиёт муассасаларига жойлаштириш, маъмурий қамоққа олиш, фуқароларни руҳий касалликлар муассасасига мажбурий жойлаштириш (у ерда бўлиш муддатини узайтириш), фуқароларни сил касалига қарши муассасага мажбурий жойлаштириш (у ерда бўлиш муддатини узайтириш), фуқароларни муомала лаёқатини белгилаш (муомалага лаёқатли деб топиш) ҳамда буйруқ тартибида иш юритишни ҳал қилишга доир ишларни кўриб чиқиш тайинланган”, дея вазирлик расмийсининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид