Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТДАУ ҳузурида Индонезия университети тадқиқот маркази очилиши режалаштирилмоқда
Ўзбекистон ва Индонезия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.
2020 йилнинг 23 июль куни видеоконференцалоқа шаклида Ўзбекистон ва Индонезия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 8-раунди бўлиб ўтди.
ТИВ хабарига кўра, делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов ва Индонезия ташқи ишлар вазири ўринбосари Десра Перчая бошчилик қилди.
Музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Индонезия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари тўғрисида муфассал фикр алмашилди, халқаро ташкилотлар ва тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги даражага олиб чиқиш мақсадида давлатлараро сиёсий мулоқотга тизимлилик тусини беришга қизиқиш билдирилди. Шу нуқтаи назардан икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш учун шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни мустаҳкамлаш механизмлари батафсил муҳокама қилинди. Ўзаро савдо айланмаси ҳажмларини ошириш ва номенклатурасини кенгайтириш бўйича амалий чоралар кўришнинг долзарблиги, савдо алоқаларининг ҳозирги кўрсатгичлари томонларнинг мавжуд салоҳиятига мос эмаслиги қайд этилди.
Жорий йилнинг иккинчи ярмида Иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Индонезия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказишнинг ташкилий жиҳатларига муҳим эътибор қаратилди.
Делегация раҳбарлари туризм соҳасидаги муносабатларнинг динамик характерини эътироф этдилар, «зиёрат» туризм ва «ҳалол» туризмни ривожлантириш учун қулай шароит яратишнинг муҳимлигини таъкидладилар.
Маданий-гуманитар ҳамкорлик, хусусан пандемия шароитида қўшма тадбирларни ташкиллаштириш масалалари алоҳида кўриб чиқилди.
Икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиши, жумладан Тошкент давлат аграр университети ҳузурида Богор қишлоқ хўжалиги университети Тадқиқот маркази очилишининг режалаштирилаётгани қайд этилди. Мазкур йўналишдаги фаол ишларни келгусида ҳам давом эттиришга тайёрлик билдирилди.
Томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026