Тошкент вилоятида касалланганлар билан мулоқотда бўлганларни жойлаштириш учун 12 мингдан зиёд захира ўрни тайёрланмоқда
АОКА ҳузуридаги штабда Миллий гвардия матбуот котиби Даврон Жуманазаров иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда Тошкент вилояти ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш борасидаги амалий чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.
Вилоятда эпидемиологик вазиятни кескинлашишини инобатга олган ҳолда, келгусида юзага келиши мумкин бўлган оғир оқибатларини ва коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Миллий гвардия қўмондонлиги бошчилигида Нурафшон шаҳрида 24 соатлик режимда фаолият олиб борувчи мувофиқлаштириш тезкор штаби ташкил этилди.
Ҳар бир туман ва шаҳарда узлуксиз фаолият кўрсатувчи Call center’лар ташкил қилиниб, улар асосан уй шароитида даволанаётган беморларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, тушкунлик ҳолатига тушиб қолган беморларга психологик ёрдам кўрсатиш, фуқаролардан ўз соғлиғи бўйича келган мурожаатларни кўриб чиқиш, юзага келган саволларга консультатив – маслаҳатлар бериш мақсадида 24 соатлик режимдаги иш фаолияти йўлга қўйилди.
Уй шароитида даволанаётган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш, уларга зарурий озиқ-овқатлар, иммунитетни кўтарувчи дори-дармонлар ва бошқа зарурий эҳтиёж молларини етказиб бериш мақсадида вилоятда 31 та мобил гуруҳлари ташкил этилди.
Касалланганлар билан мулоқотда бўлган фуқароларни жойлаштириш учун сиҳатгоҳ, дам олиш масканлари, соғломлаштириш лагерлари, коллежлар ва лицейлар ётоқхоналарида қўшимча 12 мингдан зиёд захира ўрни тайёрланмоқда.
Вилоят бўйлаб Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар ва Мудофаа вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси вакилларидан ташкил топган 44 та гуруҳ 17 турдаги махсус техника шунингдек, 482 нафар кўнгилли (волонтёр) жалб этилган ҳолда кунига ўртача 315 та объектда (262 801 кв.метр майдонда) дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.
Карантин талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида жами 3 310 нафар Миллий гвардия ва ички ишлар органлари ходимлари жалб этилган, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
08:16 / 27.11.2024
Тошкент вилоятида ўз уйида пиротехника воситаларини сақлаб келган шахс ушланди
19:57 / 22.11.2024
«Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ мутахассиси 1,6 минг доллар билан ушланди
21:23 / 21.11.2024
Тошкент вилоятида ҳожатхона учун қазилган чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
14:12 / 15.11.2024