Туркия мактабларни очиш бўйича 4 сценарий устида ишламоқда
Туркия Халқ таълими вазири Зиё Селчукнинг сўзларига кўра, 31 август куни мактабларни очиш бўйича кўрилган тайёргарлик ишлари тугалланди, аммо якуний қарор Вазирлар Кенгаши томонидан эпидемия соҳасидаги жорий ўзгаришлар фонида қабул қилинади.
CNN Turk нашри меҳмони бўлган вазир қуйидаги тўрт сценарийга эътибор қаратди:
1. Чекловсиз таълим. Ушбу сценарийга кўра, мактаблар ҳеч қандай чекловларсиз тўлиқ очилиши кутилмоқда.
2. Онлайн таълим. Мазкур сценарий ўқишни тўлиқ интернет орқали давом эттиришни кўзда тутади. Таълим вазири ушбу сценарий бўйича зарур ишлар амалга оширилганини таъкидлади.
3. «Эритилган» таълим. Ушбу сценарий бўйича, мактаблар маълум кунларда очилади, шу билан бирга, синфдаги ўқувчилар кичик гуруҳларга бўлинади ва улар турли кунларда мактабга боришади, дарс соатлари ҳам камаяди. Баъзи дарслар эса интернет орқали олиб борилади.
4. Хавфли минтақаларда таълим. Вирусга чалиниш ҳолатлари кўп бўлган ва эпидемия хавфи юқори вилоятларда таълимда чеклов ўрнатилади, бошқа вилоятларда эса чекловсиз таълим берилади.
Мавзуга оид
14:21 / 23.01.2023
Ўзбекистондаги 700 дан ошиқ мактабда 3-чорак онлайн шаклда давом эттирилмоқда
21:18 / 22.01.2023
Ҳудудларда 3-чорак онлайн бошланадиган мактаблар рўйхати эълон қилинди. Сўнгги маълумотлар
00:13 / 17.01.2023
III чорак онлайн бошланиши мумкин, ҳудудларда қишки таътил яна узайтирилмоқда
00:32 / 04.12.2022