Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада тезюрар поездлар учун темир йўл тармоғини қуриш режалаштирилмоқда
Унда поездлар соатига 350 километр тезликда ҳаракатланиши мумкин.
Евроиттифоқ мамлакатларида тезюрар поездлар темир йўл тармоғи пайдо бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда "ЕвроПульс".
Унда поездлар соатига 350 километр тезликда ҳаракатланиши мумкин. Бу Европа бўйлаб саёҳат вақтини икки бараварга қисқартиради.
Бу Венадаги халқаро иқтисодий тадқиқотлар институти олимларининг коронавирусдан сўнг ЕИ иқтисодиётини тиклаш бўйича тавсиялари доирасидаги таклифларидан биридир.
Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, темир йўлларнинг аксарият қисми тезюрар поездларни йўлга қўйиш талабларига жавоб беради. Фақат тўртта тармоқни қуриб битказишга тўғри келади: Лиссабон – Хельсинки, Дублин – Париж, Брюссель – Валлетта ва Берлин – Никосия. Бунда қисман паромдан ҳам фойдаланишга тўғри келади.
Мавзуга оид
08:35 / 22.06.2026
Учинчи Hyundai Rotem тезюрар поезди Ўзбекистонга олиб келинди
08:17 / 18.06.2026
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
09:15 / 15.06.2026
Европа етакчилари АҚШ–Эрон келишувини олқишлади
08:18 / 15.06.2026