Жаҳон | 09:36 / 24.07.2020
2021
1 дақиқада ўқилади

Эквадорнинг собиқ президенти маданий меросни контрабанда қилганликда айбланмоқда

Эквадорнинг собиқ президенти Абдала Букарам маданий мерос объектларини контрабанда қилганликда айбланмоқда. 

Фото: AP Photo / Arnulfo Franco

Бош прокуратура собиқ президент ва унинг ўғли Хакобога маданий мерос объектларини контрабанда қилганлик айбини қўйишга тайёрланмоқда.

«Прокуратура маҳкама жараёнининг санасини белгилашни сўрамоқда. Абдала Букарам ва унинг ўғли Хакобо Букарам маданий мерос объектларини ноқонуний транспортировка ва контрабанда қилиш, сотиб юборишда айбланмоқда. Бу буюмлар 3 июнь куни унинг уйидан топилган», - дейилади баёнотда.

Июнь ойи бошида Абдала Букарамнинг уйида дори воситаларини сотиб олишдаги коррупция билан боғлиқ иш бўйича тинтув ўтказилган ва ўқотар қурол, жуда кўп миқдорда тиббий ниқоблар ва CОVID-19 тестлари билан бир қаторда археологик артефактлар ҳам топилди. Унга ўқотар қуролга ноқонуний эгалик қилиш айби қўйилди.

Букарам 1996-1997 йилларда 6 ой давомида Эквадор президенти бўлган ва парламент томонидан лавозимидан бўшатилган. Шундан сўнг 20 йил давомида Панамада қувғинда яшаган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид