Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими такомиллаштирилади
Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими фаолияти такомиллаштирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисидаги Низом тасдиқланади.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларга аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича функциялар юкланади.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар (Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ тасдиқланувчи ихтисослашган авария-қутқарув тузилмалари тўғрисидаги Низомлар бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг тегишли функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари тўғрисидаги низомларни қайта кўриб чиқадилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисидаги низомга кўра, у Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг (ФВДТ) асосий вазифаларини, таркибини ҳамда фаолият кўрсатиш тартибини белгилайди.
ФВДТ бошқарув органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фавқулодда вазиятларда аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этиш ваколатига кирадиган бошқа ташкилотларнинг куч - воситаларини бирлаштиради ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш, улар юзага келганда аҳоли хавфсизлигини, атроф муҳитни муҳофаза қилишни ҳамда тинчлик ва ҳарбий даврда давлат иқтисодиётига зарарни камайтиришни таъминлайди.
Қуйидагилар ФВДТнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
- тинчлик ва ҳарбий даврда аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш;
- республика ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни прогнозлаштириш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини баҳолаш;
- фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида илмий-техникавий дастур, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- бошқарув органлари ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш учун мўлжалланган куч-воситаларнинг доимий шайлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш;
- аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги ахборотларни йиғиш, ишлаб чиқиш, айирбошлаш ва бериш;
- фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш бўйича аҳолини, бошқарув органларининг раҳбарлар таркибини, қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари, шунингдек фуқаро муҳофазаси тузилмаларини тайёрлаш;
- фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш;
- аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида давлат экспертизаси, назорати ва текширувини амалга ошириш;
- ўз ваколати доирасида фавқулодда вазиятларда қидирув, авария-қутқарув ишларини амалга оширишни таъминлаш;
- фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга доир тадбирларни амалга ошириш, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлардан суғурта қилишнинг мақбул тизимини таъминлаш;
- аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида фуқароларнинг, шу жумладан уларни тугатишда бевосита қатнашган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш;
- аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш.
- ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимлари ҳамда ахборот-бошқарув тузилмасидан иборат бўлиб, республика, маҳаллий ва объект даражаларига эга.
ФВДТнинг ҳар бир даражаси қуйидагилардан иборат бўлади:
- ФВДТ раҳбар органлари;
- ФВДТ кундалик бошқарув органлари;
- фавқулодда вазиятларни бартараф этиш кучлари ва воситалари;
- фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захиралари;
- хабар бериш, алоқа тизимлари, бошқарув ва ахборот билан таъминлашнинг автоматлаштирилган тизимлари.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025