Жаҳон | 22:09 / 24.07.2020
20884
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус 8 метрдан узоқ масофага тарқалиши мумкин

Германиялик олимлар коронавируснинг 8 метрдан ортиқ масофага тарқалиши мумкинлигини аниқлашди. Бунгача жамоатчиликка коронавируснинг манбадан 4 метр узоқликка тарқалиши маълум эди.

Фото: REUTERS

Германиянинг Ҳельмҳольц номидаги Инфекция касалликлари тадқиқот маркази олимлари Тонни шаҳарчасидаги гўштни қайта ишлаш заводида одамларнинг вирусдан оммавий зарарланиш ҳолатини ўрганиб чиқишди.

2020 йил май ойида заводдаги иш тартиби ўзгартирилиб, ходимлар орасида масофа сақланишини таъминланган эди. Бу 8 метрдан ортиқ бўлиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) 1,5 метрлик тавсиясидан анча катта эди.

Аммо заводдаги немислар барибир касал бўлишди. Олимлар фикрига кўра, вирусдан зарарланиш айнан заводда юз берган, унинг ташқарисида эмас. Биринчи бўлиб вирусни юқтириб олган манба ҳам аниқланган.

«Асосий зарарланиш чорвани сўйиш ҳудудида юз берган. У ердаги ҳаво 10 градусгача совутилиб, циркуляция қилинар экан», - дейилади тадқиқотда.

Натижада, заводдаги зарарланган ишчиларда вируснинг 8та мутациясига эга янги комбинацияси аниқланган.

Олимлар фикрига кўра, вирус бемалол 8 метрдан узоқ масофага етиб бориши мумкин. Аммо шарти бор – ҳароратнинг пастлиги ва кондиционернинг ишлаб туриши.

Аввалроқ Пекинда музлатилган балиқда коронавирус топилган, бундан эса совуқлик унга жуда қўл келиши ҳақида хулоса қилинган эди.

Мавзуга оид