Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миробод туманидаги мебел цехида ёнғин келиб чиқди
Ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.
Фото: Тошкент шаҳар ФВБ
Бугун, 24 июль куни соат 02:14ларда Миробод тумани, Авлиё Ота кўчаси 6 уйда жойлашган мебел цехида ёнғин келиб чиққан.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ёнғин натижасида цехнинг ички ва том қисми 100 кв.м майдонда ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 02:22да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:46да бартараф этилган ва цехнинг 100 кв.м майдондан ортиқ қисми сақлаб қолинган.
Ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган, дейилади маълумотда.
Қайд этилишича, ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид
11:45 / 03.03.2026
Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
10:20 / 21.02.2026
Учтепадаги бозор ёнғини бўйича қўшимча тафсилотлар маълум қилинди
09:20 / 21.02.2026
Изза қурилиш бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
12:59 / 19.02.2026