Олтиннинг нархи 2011 йилдан бери энг юқори кўрсаткичга кўтарилди
24 июль куни олтиннинг нархи трой унциясига (31,1 грамм) 1900 доллардан ошди. Бу 2011 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Нью-Йорк товар биржаси бўлими ҳисобланадиган Comex биржасидаги савдолар натижасида қимматбаҳо металлнинг нархи ўтган сессияга нисбатан 0,6 фоиз ўсиб, трой унциясига 1902 долларни ташкил қилган.
Аввалроқ таҳлилчилар коронавирус пандемияси туфайли олтиннинг нархи 1900 долларга етиши мумкинлигини тахмин қилишган эди. Уларнинг фикрига кўра, инфекция назорат остига олинмаса, дунё иқтисодиётининг ўсиши кескин пасайса, қимматбаҳо металлнинг нархи янада ошади.
Эслатиб ўтамиз, март ойида олтиннинг нархи 1700 доллардан ошиб, 2012 йилдан бери энг юқори кўрсаткичга етган эди. Июль ойида эса унинг қиймати 100 долларга қимматлади ва трой унциясига 1810 долларни ташкил қилди.
Экспертларнинг таъкидлашича, олтин ишончли актив сифатида коронавируснинг иккинчи тўлқини олдидаги қўрқув таъсирида қимматлаб кетган.
Мавзуга оид
14:31 / 08.08.2024
Ўзбекистоннинг расмий захиралари рекорд миқдор – 37,4 млрд долларга етди
14:33 / 22.07.2024
Газ сотиш 24 баробарга ошди, олтин экспорти тўхтади, Россия ва Хитойга боғлиқлик ортиб боряпти – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
07:50 / 19.07.2024
11 минг долларга соф қуйма олтин бўлагини сотаётган шахслар ушланди
14:00 / 14.07.2024