Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон Эрон самолёти билан юз берган можарони изоҳлади
АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) Эрон самолёти билан Сурия осмонида юз берган можарони расман изоҳлади.
АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларининг F-15 қирувчи самолёти Эрон йўловчи самолётини халқаро меъёрларга мувофиқ 1 км узоқликда кузатиб борди, дейилади АҚШ марказий қўмондонлиги (CENTCOM) матбуот хизмати хабарида.
«F-15 қирувчи самолёти Суриядаги коалиция ҳаракат қилувчи Ат-Танф гарнизони осмонида оддий ҳаво миссиясини бажарди ва Mahan Air авиалайнерини тахминан 1000 метрлик хавфсиз масофадан кўздан кечирди. Бу Ат-Танф гарнизонидаги ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилди», — дейилади қўмондонлик баёнотида.
Қайд қилинишича, F-15 учувчиси самолётнинг Mahan Air авиакомпаниясига тегишли йўловчи лайнер эканига ишонч ҳосил қилганидан сўнг, хавфсиз масофага узоқлашган.
АҚШ қўмондонлиги «кўздан кечириш жараёни халқаро меъёрлар доирасида профессионал даражада олиб борилгани»ни таъкидлади.