Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралия Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги ҳудудий даъволарини ноқонуний деб ҳисобламоқда
Пекин ўнлаб йиллардан буён минтақадаги бир нечта давлатлар билан Жанубий Хитой денгизидаги қатор оролларнинг ўзига тегишлилиги борасида баҳслашиб келади.
Австралиянинг БМТдаги доимий вакили Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги ҳудудий даъволарини ноқонуний деб атади. Бу ҳақда ABC корпорацияси хабар берди.
"Австралия ҳукумати Хитойнинг 1982 йилда БМТнинг денгиз ҳуқуқлари бўйича конвенциясига зид барча даъволарини рад этади. Австралия Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги "тарихий ҳуқуқлари" ва "денгиз ҳуқуқлари ва манфаатлари"ни инкор этади", - дейилади ABC журналисти Эндрю Грин ўз твиттерида жойлаштирган матнда.
Австралия минтақада мазкур масала бўйича даъвога эга бўлган барча томонларни баҳсни тинч йўл билан ҳал этишга чақирган.
Пекин ўнлаб йиллардан буён минтақадаги бир нечта давлатлар билан Жанубий Хитой денгизидаги қатор оролларнинг ўзига тегишлилиги борасида баҳслашиб келади. Бунда гап биринчи навбатда Сиша архипелаги, Наньша ва Хуанъянь ороллари ҳақида боради. Ушбу баҳсга у ёки бу даражада Вьетнам, Бруней, Малайзия ва Филиппин ҳам аралашган.
Мавзуга оид
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026