Ўзбекистон | 15:30 / 25.07.2020
3407
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонга кеча-ю кундуз ишлайдиган 20та мобил тез ёрдам бригадалари ажратилди

24 июль куни маҳаллий бюджет ҳисобидан Қорақалпоғистондаги шаҳар ва туманларга 20та махсус санитар «Дамас» автомашиналари берилди.

Фото: Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Бу автомобилларда кеча-ю кундуз навбатчилик қиладиган 1 нафар тиббиёт ходими ва 1 нафар ҳайдовчидан иборат ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари фаолият олиб боради.

Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ушбу мобил тез тиббий ёрдам бригадалардан Нукус шаҳрида 4та, туманларда эса 16та бригада иш олиб боради.

Маълумот учун, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида кучайтирилган тартиб даврида ҳар ой якунига қадар барча тез тиббий ёрдам бригадаларида ишловчи ходимларнинг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига барча қуйидаги миқдорларда қўшимча моддий рағбатлантириш тўловларини белгиланган:

  • врач ходимларга — 2,5 миллион сўм;
  • ўрта тиббиёт ходимларига — 1,5 миллион сўм;
  • ҳайдовчиларга — 1,0 миллион сўмдан қўшимча рағбатлантириш берилиши кўзда тутилган.

 

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид