Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шайхонтоҳурдаги «Ёшлик» спорт мажмуасида коронавирус ташхиси қўйилган беморлар даволаниши учун шароит яратилмоқда
Мажмуа 520 нафар беморнинг саломатлигини тиклаш учун зарур бўлган тиббий жиҳоз ва ускуналар билан таъминланмоқда.
Шайхонтоҳур туманининг "Ёшлик" спорт мажмуасида коронавирус ташхиси қўйилган беморларни даволаш учун махсус шарт-шароитлар яратилмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий веб сайтида хабар қилинишича, ҳозирда мажмуанинг 3 та залини қайта жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бу маскан 520 нафар беморнинг саломатлигини тиклаш учун зарур бўлган тиббий жиҳоз ва ускуналар, хусусан, ИВЛ ва СИПАП аппаратлари, кислород балонлари ва бошқа замонавий техникалар билан таъминланмоқда.


Шунингдек, 150 нафар тиббиёт соҳаси мутахассислари учун ҳам ётоқхона тайёрланади.
Бундан ташқари, Сергели туманининг 2-болалар ва ўсмирлар спорт мажмуасида ҳам 250 ўринли даволаш маскани ташкил этилмоқда.
Тиббиёт ходимлари учун бино ҳовлисида махсус палаткалар қурилмоқда.



Айни пайтда масканни энг зарур бўлган тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш ишлари давом этмоқда.
Ҳар икки масканда ҳам шифохоналардагидек шароит яратиш учун мутахассислар билан ҳамкорликда, уларнинг тавсия ва кўрсатмалари билан иш олиб борилмоқда.
Ушбу янги қувватлар яқин кунларда фойдаланишга топширилади.
Мавзуга оид
11:23 / 14.01.2026
Махсус комиссия Янгиҳаёт ва Сергели туманларида экологик рейд ўтказди
12:14 / 18.11.2025
Сергели туманида Салар канали устидан янги кўприк қурилади
12:21 / 31.10.2025
Сергелида Damas ва Spark тўқнашди: бир йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди
09:01 / 13.10.2025