Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорликни молиялаштириш учун ресурслар етишмаётгани бўйича Марказий банк раисига парламент сўрови юборилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан тадбиркорлик ташаббусларини молиялаштириш учун тижорат банкларида ресурс етишмаётгани, нобанк кредит ташкилотлари хизматларига бўлган эҳтиёж юқорилигига қарамай уларнинг кредит бозоридаги салмоғи эса пастлигича қолаётгани бўйича Марказий банк раисига парламент сўрови юборилади. Бу ҳақда қуйи палата ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, депутатлар томонидан жойларда ўтказилаётган учрашув ва мулоқотларда бугунги кунда аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиялаштиришда тижорат банкларида ресурслар етишмаслиги билан боғлиқ тизимли масалалар мавжудлиги аниқланган.
Қолаверса, нобанк кредит ташкилотлари хизматларига бўлган эҳтиёж юқорилигича, айни пайтда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган нобанк кредит ташкилотларнинг кредит бозоридаги салмоғи эса паст даражада қолмоқда. 2020 йилнинг 1 июнь ҳолатига, нобанк кредит ташкилотларининг жами кредит қолдиғи 801,7 млрд. сўмни ташкил этиб, банклар томонидан жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар (ипотека кредити бундан мустасно) қолдиғининг атиги 3.8 фоизини ташкил этган.
«Республикамизда фаолият юритаётган нобанк кредит ташкилотларининг умумий сони 118 та бўлиб, шундан микрокредит ташкилотлари сони 57 та ва ломбардлар сони 61 тани ташкил этади ҳамда уларнинг аксарият қисми яъни, 53 таси Тошкент шаҳрида жойлашган.
Қорақалпоғистонда нобанк кредит ташкилотларининг мавжуд эмаслиги, Қашқадарёда 1 та, Навоий, Жиззах, Сирдарё вилоятларида 2 тадан фаолият юритаётганлиги микромолиявий хизматларнинг мазкур ҳудудларда ривожланмаётгани ва тадбиркорлар ушбу хизматлардан фойдаланиш имкониятидан маҳрум эканидан далолат беради.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Мамаризо Нурмурадовга «Мамлакатимизда микромолиялаштириш турлари ва кўламини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинди», дейилади қуйи палата ахборот хизматининг хабарида.
Аввалроқ 2019 йилда турли идораларнинг раҳбарларига юборилган 175та депутатлик сўровига уларнинг ўринбосарлари жавоб қайтаришгани, аслида парламент, депутат ва сенатор сўровига мансабдор шахснинг ўзи жавоб бериши кераклиги айтилганди.
Мавзуга оид
17:55 / 09.06.2026
«Светофор - йўлчироқ, пароль - ўрон» — депутатлар янги қонунни маъқуллади
21:24 / 03.12.2025
Танзила Норбоева Будапештда Венгрия президенти ва Миллий Ассамблеяси раиси билан учрашди
20:23 / 12.11.2025
Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти мажлисида Тошкент декларацияси қабул қилинди
15:01 / 10.11.2025