Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испания коронавирус жиловлангани ва сайёҳлар учун хавфсиз эканини таъкидламоқда
Испания ҳукумати коронавирус эпидемиясининг жиловлангани ва тўла назоратга олинганини таъкидламоқда.
Фото: Getty Images
BBC хабарига кўра, Буюк Британия Испаниядан келганларни карантинга жойлаштириш ҳақида қарор қабул қилганидан сўнг, Мадрид шу ҳақда баёнот берди.
26 июлдан бошлаб Буюк Британияда Испаниядан келганлар учун 14 кунлик карантин талаби кучга кирди. Бу ҳеч қандай огоҳлантиришсиз жорий қилинди, натижада кўплаб сайёҳлар ва йўловчи ташувчи компанияларни дарғазаб қилди.
Испания Ташқи ишлар вазири мамлакат испанияликлар ва хорижликлар учун хавфсиз эканини таъкидламоқда. Аммо, карантин чекловлари олиб ташланганидан сўнг, бу мамлакатда коронавирус юқтириб олганлар сони ортмоқда. Баъзи ҳудудларда карантин чоралари қайтарилмоқда, хусусан, ниқоб тақиш мажбурий қилинмоқда.
Буюк Британия Испаниядан келаётганларни карантинга жойлаштириш мажбуриятини жорий қилганидан сўнг, бу мамлакатга авиарейсларни ҳам бекор қилди.
Испанияда бугунги кунга келиб коронавирус юқтириб олганлар сони 272 мингдан ошган, 29 мингга яқини вафот этган.
Мавзуга оид
13:49 / 31.03.2026
Испания Эрондаги урушда иштирок этаётган самолётлар учун осмонини ёпди
16:05 / 21.03.2026
Испания ёнилғига ҚҚСни деярли икки баробарга камайтиради
21:36 / 19.03.2026
2026 йилда дунёдаги энг гўзал жойлар эълон қилинди
15:44 / 19.03.2026