Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда яна бир ҳомиладор аёл вафот этди. Жами ўлимлар сони 116тага етди
Бугун Тошкент шаҳрида 2, Бухоро, Жиззах ва Тошкент вилоятларида биттадан ўлим қайд этилди. Марҳумлардан бири ҳомиладор аёл бўлган.
Бугун Тошкент шаҳрида 2, Бухоро, Жиззах ва Тошкент вилоятларида биттадан ўлим қайд этилди. Марҳумлардан бири ҳомиладор аёл бўлган.
Биринчи ўлим. Бухорода 3 июль куни коронавирус аниқланган 57 ёшли эркак ўткир респиратор дистресс синдроми ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.
Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида яшаган 57 ёшли З.Э.да (эркак) жорий йил 3 июль куни Covid-19 инфекцияси тасдиқланган ва вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Унга Covid-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка артериялари тромбоэмболияси асорати билан кечган.Шунингдек, паркинсонизм касаллиги билан ҳам оғриган. Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир респиратор дистресс синдроми ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган.
Иккинчи ўлим. Бекободда 8 июль куни коронавирусга чалингани маълум бўлган, 16 июль куни шифохонага ётқизилган 50 ёшли эркак вафот этди.
Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида яшаган 50 ёшли З.Р. (эркак)да жорий йил 8 июль кунидан бошлаб тана ҳарорати кўтарилиб, нафас етишмовчилиги, йўтал билан уйида амбулатор шароитида даволаниб юрган. 16 июль куни эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Covid-19 инфекцияси тасдиқлангач, реанимация бўлимига ўтказилган. Унга Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.
Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилиги асорати билан кечган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультациялар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган.
Учинчи ўлим. Тошкентда 4 июль куни коронавирусга чалингани маълум бўлган, 11 июль куни шифохонага ётқизилган 67 ёшли эркак ўткир респиратор дистресс синдроми ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 67 ёшли Т.З. (эркак)да жорий йил 4 июль кунидан ҳолсизлик, тана ҳароратининг кўтарилиши, юрак тез уриши ҳамда кўкрак соҳасида оғриқ қўшилишига қарамай уй шароитида даволанган. 11 июль куни ҳансираш, нафас сиқиши, оёқ-қўл совуши пайдо бўлгандан сўнг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига олиб келиниб, реанимация бўлимига ётқизилган.
Унга Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган.
Тўртинчи ўлим. Жиззахда коронавирусга чалинган 64 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.
Жиззах вилояти Бахмал туманида яшаган 64 ёшли Б.Ш. (эркак)да Covid-19 тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Шифохонада унга Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик асорати билан кечган.
Шунингдек беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, қандли диабет, семизликнинг 3-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар ҳам бўлган.
Беморнинг аҳволи кескин оғирлашган ва юрак-қон томир етишмовчилиги, сатурация кўрсаткичи пасайиб бориши, нафас олишининг қийинлашуви бўйича мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Бешинчи ўлим. Тошкент шаҳрида 32 ёшли ҳомиладор аёл ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этди.
Тошкент шаҳар Сергели туманида яшаган 32 ёшли Д.И. (аёл)да 2 июлдан ҳолсизлик, иситма 38 даражагача кўтарилиши, йўтал бошланган ва 6 июль куни у «Бэбимед» хусусий клиникасига мурожаат қилган. 9 июлга қадар уй шароитида даволанган.
9 июлдан бошлаб шаҳар 7-сон туғруқ комплексида «29 ҳафталик 5-ҳомиладорлик, 4-туғруқ, икки томонлама пневмония, семизликнинг 2-даражаси, камқонлик» ташхиси билан стационар шароитида даволанган.
Унда Covid-19 тасдиқлангандан сўнг эса 17 июль куни шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўта оғир аҳволда ўтказилган. У ерда унга Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асорати билан кечган.
Беморда 30 ҳафталик ҳомиладорлик, шунингдек, асоратланган акушерлик анамнези, ҳомиланинг антенатал ўлими, қандли диабет ва семизликнинг 2-даражаси бўлган.
Беморнинг асосий касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларга қарамай у ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, полиорган етишмовчиликдан вафот этган.
Бунгача 24 июль куни Қашқадарёда, 25 июль куни Тошкентда бир нафардан ҳомиладор аёл ўлими қайд этилганди.
Мавзуга оид
18:29 / 22.10.2021
Ўзбекистонда ковид қурбонлари сони расман 1300га етди, ССВ кунлик ҳолатлар камаймаётганини маълум қилди
19:46 / 08.07.2021
Қонунчилик палатаси депутати коронавирус туфайли вафот этди
10:08 / 08.04.2021
Коронавирус: Сўнгги бир кунда 200га яқин ҳолат аниқланиб, бир бемор вафот этди
10:07 / 07.04.2021