Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилиядаги касаба уюшмалари мамлакат президентини Ҳаага жиноят судига берди
Бразилия католик черковининг юздан ортиқ вакиллари ҳам ҳукуматнинг коронавирусга қарши курашиш сиёсатини қоралаб чиқди.
Бразилия касаба уюшмалари мамлакат президенти Жаир Болсонаруни Ҳаагадаги халқаро жиноят судига берди. Улар давлат раҳбарини COVID-19 пандемияси даврида инсон ҳуқуқларини бузишда айбламоқда. Бу ҳақда Estado de São Paulo нашри хабар берди.
Даъвода кўрсатилишича, ҳукумат аҳолини инфекция тарқалишидан ҳимоя қилиш чораларини кўрмаган, натижада фуқароларнинг ҳаёти хавф остида қолган. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг кўрсатмаларига бутунлвй зид, дейилади даъво аризасида.
Шу билан бирга, Бразилия католик черковининг юздан ортиқ вакиллари ҳам ҳукуматнинг коронавирусга қарши курашиш сиёсатини қоралаб чиқди. Коронавирусга қарши курашда президент ва ҳукуматнинг саъй-ҳаракатлари номувофиқ, дейилади 152 нафар епископ имзолаган мактубда.
Бразилияда 2,4 млн кишида инфекция аниқланган, 87 мингдан ортиқ бемор вафот этган. Мамлакат ушбу кўрсаткичлар бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда турибди.
Жаир Болсонару COVID-19ни бир неча бор "енгил грипп" деб атаганди. Кейинроқ у ҳам коронавирус юқтиргани ва тузалганини маълум қилди.
Мавзуга оид
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашди: машҳур хонанда Оливер Три ҳалок бўлди
23:05 / 14.06.2026