Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияда коронавирусга қарши курашиш жараёнида ширин ва ёғли овқатлар рекламаси чекланмоқда
Буюк Британия таркибида ёғ, шакар ва тузга бой овқатлар рекламаларини чекламоқда, деб хабар беради ҳукумат расми сайти.
Қайд этилишича, бу чора Буюк Британиянинг COVID-19 эпедимияси туфайли қайта кўриб чиққан семиришга қарши дастурининг бир қисми сифатида амалга оширилмоқда.
Британия ҳукумати маълумотларига кўра ортиқча вазнга эга одамларда коронавирус туфайли ўлим юзага келиши хавфи юқори. Мамлакатдаги ортиқча вазнли беморларнинг деярли 8 фоизи интенсив терапия бўлимларига ётқизилган.
Маълум бўлишича, Британияда соат 21:00 гача телевидение ва интернетда ёғли ва ширин маҳсулотлар рекламаси тақиқланмоқда, шу билан бирга, бундай маҳсулотлар супермаркетларнинг кириш жойлари ва кассалар ёнига ҳам жойлаштирилмайди. Шунингдек, ҳукумат «Биттасини сотиб олганга иккинчиси бепул берилади» қабилидаги акциялар ёрдамида зарарли маҳсулотлар рекламасини ҳам чекламоқда.
Жон Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, Буюк Британияда 27 июль куни 301 мингда коронавирусга чалиниш ҳолати тасдиқланган, шундан 45837 та ҳолат ўлим билан тугаган.
Мавзуга оид
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026