Германия Россиянинг G7га таклиф этилишига қарши чиқди
Германия ташқи ишлар вазири Ҳайко Маас 26 июль куни унинг мамлакати Россиянинг «катта еттилик» (G7)га қайтариш таклифига қарши чиқишини айтиб ўтган.
«Россиянинг чиқарилиши сабаби Қримнинг аннексия қилиниши ва Укрананинг шарқий қисмига аралашув билан боғлиқ. Бу масала ҳал этилмас экан, Россияни таклиф қилиш учун имконият кўрмаяпман», — деган вазир Rheinische Post газетасига берган интервьюсида.
Мааснинг қайд этишича, Германия Донбасс бўйича Минск келишувларини қўллаб-қувватлайди, бироқ Қримни Украинанинг бир қисми деб ҳисоблашда давом этади.
Бундан ташқари, немис ташқи сиёсат идораси раҳбари Берлиннинг G7 ва G20га содиқ эканлигини таъкидлаб, мамлакат бу форматларнинг G11 ёки G12 каби кенгайтирилишига қарши чиқишини айтиб ўтган.
31 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп жаҳондаг мураккаб эпидемиология вазият туфайли G7 саммитини бошқа муддатга кўчириш, шунингдек, унга Россия, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва Австралияни таклиф қилиш истагини билдириб ўтган эди.
Кейинроқ АҚШнинг Рфдаги элчиси Жон Салливан Москва ва Вашингтон Россиянинг G7 саммитида эҳтимолли иштироки деталларини муҳокама қилаётганини хабар берган эди.
Бироқ, РФ ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков бу ахборотни рад этиб, замонавий дунёда ҳар қандай масалани Хитой иштирокисиз муҳокама этиш мумкин эмаслигини таъкидлаган.
«Катта еттилик»ка айни пайтда АҚШ, Канада, Япония, Германия, Буюк Британия, Франция ва Италия аъзо. Россия уни 2014 йилда тарк этган. Бу ҳолда, Россия унга қайтишга ҳаракат қилмаслиги, ушбу формат «катта йигирматалик» касби самарали эмаслигини қайд этиб келган.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024