Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой талаби билан АҚШнинг Чэндудаги бош консулхонаси ёпилди
Вашингтон 21 июль куни Пекиндан Хьюстондаги ХХР бош консулхонасини 72 соат ичида ёпишни талаб қилганди.
Фото: Getty Images
Хитой жануби-ғарбидаги Чэнду шаҳрида жойлашган АҚШ бош консуллиги биноси расман ёпилганидан сўнг Хитой ҳукумати ихтиёрига топширилди. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
АҚШ давлат департаменти Чэндудаги бош консулхона фаолиятини тўхтатганини тасдиқлади.
Вашингтон 21 июль куни Пекиндан Хьюстондаги ХХР бош консулхонасини 72 соат ичида ёпишни талаб қилганди.
АҚШ давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Морган Ортэгуснинг маълум қилишича, Хитойнинг Хьюстондаги консуллиги "Америка интеллектуал мулки ва америкаликларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш мақсадида" ёпилган.
25 июль куни хитойлик дипломатлар Хьюстондаги бош консулхонани тарк этди.
Мавзуга оид
20:42 / 08.04.2026
Эрон сулҳдан кейин яна Ҳўрмуз бўғозини ёпди
20:13 / 08.04.2026
Эрон АҚШ ва Исроилни сулҳни бузганликда айблаб, БАА, Кувайт ва Баҳрайнга зарбалар берди
20:02 / 08.04.2026
Макрон, Мелони, Мерц, Стармер ва бошқалар Эрондаги уруш ҳақида баёнот берди
18:47 / 08.04.2026