Ўзбекистонда яна 5 киши коронавирус қурбони бўлди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 28 июль куни ҳам Ўзбекистонда коронавирусдан 5та ўлим ҳолати ҳақида ахборот берди. Марҳумларнинг уч нафари аёллар, шундан икки нафари ҳомиладор бўлган.
Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 5 киши вафот этди ва Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 126тага етди.
Биринчи ўлим. Тошкент шаҳридаги 9-сон туғруқ комплексида «27 ҳафталик 6-ҳомиладорлик, 5-туғруқ, икки томонлама пневмония, камқонлик, нафас етишмовчилиги» ташхиси билан даволанган учтепалик 34 ёшли Ш.М. (аёл) оламдан ўтди.
Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 34 ёшли Ш.М. (аёл) жорий йил 16-21 июль кунлари шаҳар 9-сон туғруқ комплексида “27 ҳафталик 6-ҳомиладорлик, 5-туғруқ, икки томонлама пневмония, камқонлик, нафас етишмовчилиги” ташхиси билан даволанган.
Беморда Covid-19 тасдиқлангач, шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган. Унга Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Иккинчи ўлим. 16 июль куни коронавирус тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган 50 ёшли Р.Д. (эркак) вафот этди.
Тошкент шаҳрида яшаган 50 ёшли Р.Д. (эркак)да 16 июль куни Covid-19 тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.
Беморга Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси асорати билан кечган.
Шунингдек, бемор қандли диабет, гипертония ва эпилепсия ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.Бироқ беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Учинчи ўлим. 10 июль куни коронавирус аломатлари аниқланган ва 20 июль куни шифохонага ётқизилган 61 ёшли М.М. (эркак) оламдан ўтди.
Пойтахтлик 61 ёшли М.М. (эркак) 10 июль куни ўзида коронавирус инфекциясининг белгиларини сезгач, уйда даво муолажаларини олган. Бироқ аҳволи оғирлашгач, 20 июль куни шифокорга мурожаат қилган ва тиббиёт муассасасида стационар режимда даволанишга ўтказилган.
Унга Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, инфекцион токсик шок асоратлари билан кечган.
Беморда юрак ишемик касаллиги, гипертония ҳамроҳ касалликлари ҳам бўлган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
Тўртинчи ўлим. 17 июль куни 3-сон туғруқ комплексига ётқизилган 40 ёшли ҳомиладор аёл (М.К) вафот этди.
Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 40 ёшли М.К. (аёл) 12–17 июль кунлари шаҳар 2-сон туғруқ комплексида “30 ҳафталик 4-ҳомиладорлик, 4-туғруқ, асоратланган акушерлик анамнези, бачадон чандиғи, икки томонлама пневмония, камқонлик, нафас етишмовчилигининг 2-даражаси” ташхиси билан стационар шароитида даволанган.
Covid-19 тасдиқлангач, 17 июль куни шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган. Унга Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, сепсис, полиорган етишмовчилиги, ДВС синдром асоратлари билан кечган. Юқорида келтирилган ҳамроҳ касалликлар билан бирга беморда ҳомиланинг антенатал ўлими ҳам кузатилган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, сепсис, полиорган етишмовчилиги, ДВС синдромдан вафот этган.
Бешинчи ўлим. 12 июль куни Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган 73 ёшли аёл (У.Т) вафот этди.
Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 73 ёшли У.Т. (аёл) 12 июль куни Covid-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши ва икки томонлама пневмония ташхиси билан Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.
Беморда ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўпка шиши, коронавирусли энцефалит ва полиорган етишмовчилиги асоратлари кузатилган.
Шу билан бирга беморда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар аниқланган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамасдан аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, сепсис ва полиорган етишмовчилигидан вафот этди.
Мавзуга оид
18:29 / 22.10.2021
Ўзбекистонда ковид қурбонлари сони расман 1300га етди, ССВ кунлик ҳолатлар камаймаётганини маълум қилди
19:46 / 08.07.2021
Қонунчилик палатаси депутати коронавирус туфайли вафот этди
10:08 / 08.04.2021
Коронавирус: Сўнгги бир кунда 200га яқин ҳолат аниқланиб, бир бемор вафот этди
10:07 / 07.04.2021