2020 йилда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида 58 мингдан зиёд қонунбузилиш аниқланди – ДХА
Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2020 йил биринчи ярим йиллигида давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида 58034 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.
«Аниқланган қонунбузилишларнинг 49 мингдан ортиғи белгиланган муддатда хизмат кўрсатмаганлик, 2,5 мингдан ортиғи тўғридан-тўғри давлат хизмати кўрсатиш, салкам мингтаси хизмат кўрсатишни асоссиз рад этишдан иборатдир.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан ваколатли идораларга 437 та тақдимнома, 1537 та огоҳнома киритилди ва 1549 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди», дея агентлик директори ўринбосари Нўъмон Муҳаммадиевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Унинг қўшимча қилишича, киритилган таъсир чоралари натижасида 298 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилган. Шундан 17 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган бўлса, 1542 нафар шахсга нисбатан маъмурий жарима қўлланилган.
Аввалроқ 2020 йилнинг 6 ойида қарийб 80 мингта сайёр хизмат кўрсатилгани маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
16:35 / 16.01.2023
Давлат хизматлари марказларининг барча ресурслари фуқароларга ёрдам режимига ўтказилди
08:57 / 28.11.2022
Статистика маълумотларини давлат хизматлари марказлари орқали олиш йўлга қўйилади
14:50 / 16.09.2022
Учта нафақани тайинлашда югур-югурларга барҳам берилади. Бошқа нафақа ва пенсиялар-чи?
15:53 / 08.09.2022