Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятида сувдан самарали фойдаланиш даражасини ошириш жамғармаси ташкил этилади
Фарғона вилоятида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади.
Президентнинг “Фарғона вилоятида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Фарғона вилояти ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлмаган “Фарғона вилоятида сувдан самарали фойдаланиш даражасини ошириш жамғармаси”ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.
Белгилаб қўйилишича:
Жамғарма маблағлари Фарғона вилоятида ирригация тизимларидаги йўқотишларни камайтириш, сув хўжалиги ирригация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, уларни таъмирлаш-тиклаш, сувни тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий қилиш, сув хўжалиги объектларида бошқарув тизимларини автоматлаштириш тадбирларига йўналтирилади;
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда белгиланган тадбирлар бўйича бажарилиши лозим бўлган ишларни аниқлайди ва манзилли дастурларни ишлаб чиқади. Мазкур манзилли дастурлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигининг Жамғармага Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 25 миллион АҚШ доллари эквивалентида сўмда кредит ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
Мазкур кредит Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига 3 йил муддатга, шу жумладан, 1 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда йиллик фоиз ставкаси 6 ойлик LIBOR + 3 фоизда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатларига мувофиқ босқичма-босқич ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги қарз олувчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган кредитдан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади.
Кредитнинг асосий қарз қисми ва фоиз тўловлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Фарғона вилоятида жойлашган тизим ташкилотларини сақлаш учун ҳар йили вилоят маҳаллий бюджетидан ажратиладиган маблағларни мақбуллаштириш ҳисобига иқтисод қилинган маблағ ҳисобидан қопланади.
Мавзуга оид
08:45
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026