Жамият | 15:25 / 29.07.2020
6621
2 дақиқада ўқилади

Гулистон шаҳрига олиб кирувчи йўналиш карантин муносабати билан вақтинча ўзгармоқда

29 июль куни соат 17:00дан бошлаб М34-йўлининг "Тошкент-Гулистон" йўналишида Гулистон шаҳрига кириш транспорт воситалари учун тўлиқ ёпилади

Гулистон шаҳрига кирувчи транспорт воситалари оқими карантин чекловлари вақтида кўпайиб кетиши натижасида халқаро аҳамиятдаги М34-йўлининг 117-километрида жойлашган, Гулистон шаҳрига олиб кирувчи ва чиқувчи йўл ўтказгич кўприкка чиқиш қисмида транспорт воситаларини тирбандлиги кузатилмоқда. 

Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, шаҳар марказига кириш истагида бўлган ҳайдовчилар М34-йўлининг "Тошкент-Термиз" йўналишида тўлиқ ҳаракатланиб келишлари натижасида йўлнинг ушбу қисми тўсилиб қолиб, мазкур йўлдан транзит тартибда ўтиб кетувчи транспорт воситаларининг ҳам кўп вақт ушланиб қолишига олиб келмоқда.

Шу сабабли, вилоят махсус комиссиясининг қарорига асосан, жорий йилнинг 29 июль куни соат 17:00дан бошлаб М34-йўлининг "Тошкент-Гулистон" йўналишида Гулистон шаҳрига кириш, яъни йўл ўтказгич кўприкка олиб чиқувчи йўл транспорт воситалари учун тўлиқ ёпилади. 

Қайд этилишича, Гулистон шаҳрига транспорт воситаси орқали кириб келиш фақатгина Мирзаобод тумани Фарғона йўли кўчаси (мол бозор) 4Р-18А ва 4Р28А автомобиль йўллари орқали рухсат этилади.

Мавзуга оид