КХДР коронавирус туфайли хавф-хатарнинг олий даражасини эълон қилди
Корея Халқ Демократик Республикасида мамлакатга коронавирус кириб келгани туфайли, хавф-хатарнинг олий даражаси эълон қилинди.
Россия элчихонаси хабарига кўра, дипломатларга Пхеньянни тарк этмаслик ва «Кэсон шаҳрида ҳалокатли офат юзага келиш хавфи туфайли» жорий қилинган антикоронавирус чораларига амал қилиш, хусусан, 5 одамдан ортиқ миқдорда тўпланмаслик тавсия қилинган. Пойтахтда хиёбонлар ва музейлар ёпилган.
«Бизга Пхеньяндан чиқмаслик ва мамлакат бўйлаб сафар қилмаслик, кўплаб ходимлар иштирок этадиган тадбирларни, қабулларни, дўстона учрашувларни ўтказмаслик, одамлар тўпланадиган жамоат жойларига бормаслик тавсия қилинди», - дейилади Россия элчихонасининг Facebook саҳифасидаги хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 19 июль куни чегарани яширин йўллар билан ноқонуний кесиб ўтган ва Жанубий Кореядан Кэсон шаҳрига қайтиб келган 24 ёшли эркакда коронавирус аниқлангани эълон қилинди. Бу КХДРда тан олинган илк ҳолат бўлди. Бунгача ҳукумат мамлакат ҳудуди коронавирусдан холи эканини таъкидлаб келди.
Аммо Жанубий Корея баёнотига кўра, бу эркак Covid-19 билан хасталанган ёки шундай касаллиги бор беморлар билан алоқада бўлган инсон сифатида рўйхатдан ўтмаган.
Мавзуга оид
18:54 / 09.11.2024
Сеул: Шимолий Корея GPS-сигналларни узиб, кемалар ва авиацияга халақит бермоқда
13:49 / 09.11.2024
Россияга ўқиш мақсадида рекорд даражада КХДР фуқаролари кириб келди
11:17 / 07.11.2024
Федерациялар кенгаши РФ ва КХДР ҳамкорлиги шартномасини ратификация қилди
14:04 / 06.11.2024