Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўзбекистонлик фуқароларни ишга юборишни тиклаш бўйича музокара олиб бормоқда
Ҳозирги кунда 400 дан ортиқ фуқаро ташкилий тарзда жўнаб кетишга тайёр, аммо 13 июлдан чартер рейслар орқали фуқароларни ташкилий тарзда жўнатиш вақтинчалик тўхтатилган.
АОКА ҳузуридаги штабда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда маълум қилинишича, Корея Республикаси талабига кўра, фуқаролар аввало мазкур давлатга киришдан олдин 14 кунлик мажбурий карантин талабларига риоя қилиш бўйича розилик битимини тузиши ҳамда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан тавсия қилинган тиббиёт муассасаларидан жўнаб кетишдан 48 соат олдин коронавирусга тест топшириши белгиланган.
Розилик битимида кўрсатилган Кореядаги ўзини ўзи яккалаш манзили тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилади. Ўрганиш натижасига кўра, ўзини ўзи яккалаш жойи карантин қоидаларига тўғри келган тақдирда, фуқароларга Корея Республикасига кириш учун рухсат берилади.
“Ишчи визасига эга фуқароларнинг мазкур давлатга чартер рейс орқали кириб бориши бўйича ҳам чекловлар мавжуд, яъни битта рейсда 60 нафардан ошмаслиги лозим.
Меҳнат таътили олиб Ўзбекистонга келган фуқароларни чартер рейслар орқали иш жойларига қайтариш учун уларнинг ID карталари амал қилиш муддати бўйича рўйхат шакллантирилади, яъни фуқаронинг ID картаси тугаш муддати қанча кам бўлса, у рўйхатнинг юқорисидан жой олади.
Фурсатдан фойдаланиб, Жанубий Кореяда ишлаб, меҳнат таътили учун Ўзбекистонга келган фуқаролардан www.eps.go.kr сайтидаги шахсий кабинети маълумотларини мунтазам текшириб боришни тавсия этамиз. Агар иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси бекор қилинган ёки рад этилган тақдирда, зудлик билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига бу ҳақда хабар беришларини сўраймиз”, - деди Ортиқхўжа Норов.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 июнь санасидан 10 июль санасига қадар меҳнат таътили учун Ўзбекистонга келган фуқаролардан 131 нафари чартер рейслар орқали Корея Республикасига ташкилий тарзда жўнатилган. Кетишдан аввал қатор тиббий кўриклардан ўтган, шу жумладан коронавирус касаллигига қарши тест топширган бўлишига қарамай, 5 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган.
Ҳозирги кунда 400 дан ортиқ фуқаро ташкилий тарзда жўнаб кетишга тайёр, аммо 13 июлдан чартер рейслар орқали фуқароларни ташкилий тарзда жўнатиш вақтинчалик тўхтатилган.
Ҳозирда фуқароларни ташкилий тарзда жўнатиш бўйича Корея Республикасининг тегишли ташкилотлари билан музокара олиб борилмоқда, дейилган маълумотда.
Мавзуга оид
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024