Пандемия туфайли 500 мингга яқин фуқаро хорижга ишлашга кета олмаган – вазирлик
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Марям Абдукаримова пандемия туфайли ишсиз қолган аҳоли қатлами хусусида маълумот берди.
Унга кўра, пендемия негизидаги чекловлар туфайли республика бўйича 500 мингга яқин фуқаро чет давлатларга ишлашга кета олмай қолган.
«Бу фуқароларнинг 76 минг нафари ҳозирда вақтинчалик иш билан таъминланган. Хусусан, 68 минг фуқаро ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига жалб қилиниб, иш ҳақи Жамоат ишлари жамғрамаси томонидан молиялаштирилиб берилди. 10,5 мингга яқин фуқарога шахсий томорқадан фойдаланиш учун субсидия ажратилди, 2,5 минг фуқаро кооперативларга аъзо сифатида бириктирилиб бандлиги таъминланди», деди вазирлик вакили АОКАдаги брифингда.
Марям Абдукаримованинг сўзларига кўра, «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида ўзбек диаспоралари билан ҳамкорликда Россияда ишсиз ва оғир вазиятда қолган меҳнат мигрантларининг 2000 нафарига озиқ-овқат кўринишида, 374 нафарига пул кўринишида ёрдам кўрсатилган.
«Россиядаги мигрантларнинг 96 нафари ҳостелга жойлаштирилиб, озиқ-овқат билан таъминланди. «Меҳр» жамғармаси орқали 374 нафар фуқаронинг банклардаги ҳисоб рақамларига бир марталик пул маблағи ўтказиб берилди», деди у.
Мавзуга оид
20:53 / 19.10.2024
Хориждаги ўзбекистонликлар 1500-2000 доллардан кам маош олса, улар учун шу ерда шароит яратишимиз керак — президент
18:50 / 18.10.2024
Камчаткада мигрантларни ишга олиш тақиқланган йўналишлар кўпайтирилди
19:02 / 16.10.2024
Россиянинг бир қатор ҳудудларда мигрантлар меҳнатига янги чекловлар ўрнатилди
23:12 / 08.10.2024