Қозоғистонда карантин яна 2 ҳафтага узайтирилди
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда ушбу давлат президентининг расмий сайтида хабар берилган.
Қайд этилишича, бош вазир Асқар Мамин президентга шу йил 5 июлдан бошлаб қаттиқ карантин чоралари кўрилганидан кейин коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони 29 фоизга камайганлигини маълум қилди.
Касалликка чалинганлар сони кунига 1500-1600 киши даражасида барқарорлашди. Касалхоналардаги юклама 43 фоизга, реанимация бўлимларида 27 фоизга камайди. Соғайиб кетганлар сони 63 фоизга ошди, тез ёрдам чақирувлари камайди. Шу тариқа, соғлиқни сақлаш тизимидаги юкламанинг асосий кўрсаткичлари камайтирилди.
Шунингдек, Асқар Мамин давлат раҳбарига касалланиш ва ўлим ҳолатлари, тиббий ёрдамнинг мавжудлиги ва сифати, аҳолини тестдан ўтказиш кўрсаткичи, реанимация ва интенсив терапия бўлимларини дори-дармон ҳамда зарур тиббий ускуналар билан таъминлаш каби муҳим жиҳатлар бўйича ҳудудлардаги вазият кунлик мониторинг қилинаётганини хабар берди.
Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой президентга инфратузилма объектларининг эпидемиологик вазият ва иқтисодиётга таъсирини ҳисобга олган ҳолда, карантин тадбирларини босқичма-босқич юмшатиш услублари тўғрисида хабардор қилди.
Давлат раҳбари коронавирус инфекциясидан касалланиш ва ўлим ҳолатлари кўрсаткичини янада камайтириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Июль ойида жорий этилган чеклов чораларининг ижобий таъсирини янада кучайтириш мақсадида ва Қозоғистон ҳамда қўшни давлатларда эпидемиологик вазият мураккаблашиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, Қосим-Жомарт Тўқаев давлат комиссиясига карантин тадбирларини икки ҳафтага узайтириш, сўнгра босқичма-босқич юмшатиш тўғрисида топшириқ берди.
Мавзуга оид
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024