Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда ижтимоий тармоқлар устидан назоратни кучайтириш тўғрисидаги қонун қабул қилинди
Эндиликда хорижий компаниялар, хусусан, Facebook, Twitter, Instagram Туркияда ўз ваколатхоналарини очишга мажбур бўлади.
Туркия парламенти хорижий ижтимоий тармоқлар устидан назоратни кучайтириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда NTV телеканали хабар берди.
Хабарда айтилишича, эндиликда хорижий компаниялар, хусусан, Facebook, Twitter, Instagram Туркияда ўз ваколатхоналарини очишга мажбур бўлади. Бундай юридик шахслар ўз платформаларида ҳуқуққа зид контентни чоп этгани учун жавобгар бўлади. Улар шунингдек, бундай маълумотлар тарқалишининг олдини олишга мажбур деб белгиланди.
Агарда компаниялар Туркияда ваколатхона очишдан бош тортса, у ҳолда Анқара ижтимоий тармоқларга киришни чеклаши, ҳатто Туркияда уларга киришни буткул ёпиши мумкин.
Туркия молия вазири ҳамда президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг куёви Берат Албайрак Twitter тармоғида тўртинчи фарзанди туғилгани тўғрисидаги хабарни жойлаштиргач, ушбу хабар остида кўплаб салбий изоҳлар қолдирилганидан сўнг ижтимоий тармоқлар танқид остига олина бошланганди.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026