Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина хитойлик сайёҳлар учун визасиз тартиб жорий қилди
Украинада хитойлик сайёҳлар учун вақтинча визасиз тартиб жорий этилди. Бу ҳақда 28 июль сешанба куни президент Владимир Зеленский администрацияси сайтида хабар қилинди.
Хитой фуқароларига Украинага визасиз кириб-чиқишни тақдим этаётган фармон Киев ва Пекин ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш ва икки давлат ўртасида сайёҳлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида имзоланган.
Фармонда белгиланишича, Украинага саёҳатга келишни режа қилган Хитой фуқаролари бу мамлакатда олти ой мобайнида 30 кун қолишлари мумкин. Визасиз режим 2020 йил 1 августдан 2021 йил 31 январгача амал қилади.
Аввалроқ Украина худди шу шартлар асосида Австралия, Баҳрайн, Қувайт, Янги Зеландия, Уммон ва Саудия Арабистони фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этганди. Бу давлат фуқаролари Украинада уч ой давомида қўшимча ҳужжатларни рўйхатдан ўтказмасдан қолишлари мумкин. Агар чет элликлар ушбу муддатни узайтиришни истаса, яна халқаро чегарани кесиб ўтишга мажбур бўлади.
Мавзуга оид
11:22
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
10:30
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
16:13 / 22.06.2026
Украина Воронеждаги мудофаа заводига ҳужум қилди – фотолар
10:35 / 22.06.2026