Ўзбекистон | 20:53 / 30.07.2020
39153
1 дақиқада ўқилади

Беҳзод Мусаевга Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш топширилди

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариб туради. Бу ҳақдаги маълумот Kun.uz манбаси томонидан тасдиқланди.

Ҳукумат қарорига кўра Беҳзод Мусаевга бир вақтнинг ўзида соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш юкланган.

Бундан олдинроқ 2017 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири сифатида ишлаб келган Алишер Шодмонов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказига даволанишга ётқизилгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилдан буён Давлат солиқ қўмитаси раиси бўлган Беҳзод Мусаев 2020 йилнинг майида бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид