ИИВ уй шароитида даволанаётган беморларни назорат қилиш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди
Профилактика инспекторига қатор ишларни бажариш вазифаси юклатилган.
АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда аҳолидан тушган энг муҳим саволларга жавоб қайтарилди.
Шоҳрух Ғиёсов коронавирусдан уй шароитида даволанаётган беморларни кимдир назорат қилиши борасидаги саволга жавоб берди.
Қайд этилишича, коронавирусга чалинган уй шароитида даволанаётган бемор ва у билан мулоқотда бўлганларга улардан келиб тушган мурожаатлар асосида, уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан эҳтиёжи учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситаларини хонадонга карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда олиб келинади.
“Шу жумладан профилактика инспекторига қуйидаги ишларни бажариш вазифаси юклатилган, яъни:
ҳар куни белгиланган вақтларда маъмурий ҳудудида жойлашган карантинга олинган хонадонларни ўрганиб чиқади;
маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан биргаликда карантинга олинган хонадонларга Республика махсус комиссияси томонидан ишлаб чиқилган эслатма варақасини тарқатади;
кун давомида зарурат бўлганда карантинга олинган хонадон эгаси билан телефон орқали боғланиб вазиятни ўрганиб боради”, - деди ИИВ вакили.
Мавзуга оид
21:56 / 26.11.2024
Россияда 174 минг нафар полициячи етишмаётгани маълум бўлди
18:07 / 24.11.2024
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
16:11 / 17.11.2024
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
17:34 / 04.09.2024