Коронавирус юқтирганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турган Бразилия хорижликлар учун чегараларини очмоқда
Мамлакатга қуруқлик ва сув йўллари орқали кириш тақиқланган, аммо 30 кундан сўнг бу тақиқ бекор қилиниши мумкин.
Бразилия ҳукумати хорижликлар учун чегараларини очмоқда, деб хабар берди The Straits Times нашри.
Мамлакатга 90 кунгача келган хорижликлар Бразилия ҳудудида амал қиладиган транспорт компанияси тиббий суғуртасини кўрсатишлари керак бўлади. Ҳукумат бошқа талабларни илгари сурмаган.
The Straits Times нашрининг қайд этишича, мамлакатдаги эпидемиологик вазият хавфли бўлишига қарамасдан ана шундай қарор қабул қилинган: Бразилия коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турибди.
Мамлакатга қуруқлик ва сув йўллари орқали кириш тақиқланган, аммо 30 кундан сўнг бу тақиқ бекор қилиниши мумкин.
Бразилия март охирларида ҳаво чегараларини ёпганди.
Охирги маълумотларга кўра, Бразилияда коронавирус юқтирганлар сони 2,5 миллион атрофида бўлиб, 100 мингга яқин киши касалликдан вафот этган.
Мавзуга оид
23:05 / 06.11.2024
Бразилиялик полициячи Интерпол раҳбарлигига сайланди
17:08 / 02.11.2024
Бразилияда катталиги чумолидай келадиган қурбақа топилди
09:30 / 28.10.2024
Брянск губернатори чегарани ёриб ўтишга уриниш ҳақида маълум қилди
08:10 / 24.10.2024