Фан-техника | 20:57 / 31.07.2020
5494
2 дақиқада ўқилади

Apple компанияси iPhone 12 чиқарилишини кейинроққа қолдирди

Apple компанияси жорий йилда iPhone’нинг янги моделларини одатдагидан бир неча ҳафта кейинроқ чиқармоқчи. Бу ҳақда Apple’нинг бош молиявий директори Лука Маэстрига таяниб Bloomberg хабар берди. 

2019 йилда компания iPhone’нинг янги моделлари қаторини 10 сентябрда тақдим қилган, 20 сентябрдан эса гаджетлар сотувга чиқарилган. Bloomberg’нинг тахмин қилишича, янги моделдаги iPhone 12 сентябрда эмас, октябрда чиқади.

Маэстри компаниянинг 2020 йилнинг 3-чорагидаги фаолияти бўйича ҳисобот берилишида iPhone 12 сентябрда чиқмаслиги ҳақидаги миш-мишларни тасдиқлаган.

“Ўтган йил биз янги айфонларни сентябрь охирида сотишни бошлагандик, жорий йилда гаджетлар бир неча ҳафта кечроқ сотувга чиқарилишини кутмоқдамиз”, деб айтган Маэстри.

Таъкидланишича, Apple янги моделлари чиқарилиши кечиктирилишининг сабабини тушунтирмаган. Бироқ илк iPhone 5G’лар чиқарилиши кечиктирилиши ҳақидаги гаплар баҳордаёқ пайдо бўлган. ОАВ буни коронавирус пандемияси сабабли юзага келган муаммолар билан тушунтирганди.

Мавзуга оид