Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконгда эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли парламент сайловлари қолдирилди
Аҳолиси 7,5 млн кишидан ортиқроқ бўлган Ҳонгконгда охирги суткада 121 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Фото: Zumapress
Ҳонгконг ҳукумати эпидемиологик вазият кескин ёмонлашгани сабабли қонунчилик кенгашига бўлиб ўтадиган сайловларни қолдирди. Бу ҳақда Ҳонгконг ижроия кенгаши раҳбари Кэрри Лам маълум қилди.
Ҳонгконг қонунчилик кенгашига сайловлар 6 сентябрда бўлиб ўтиши режалаштирилганди.
Лам сайловларни ортга суриш тўғрисидаги қарор «ўта мураккаб» бўлганлигини таъкидлади.
Аҳолиси 7,5 млн кишидан ортиқроқ бўлган Ҳонгконгда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 3273та ҳолат қайд этилган, 27 киши вафот этган. Охирги суткада 121 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Мавзуга оид
07:40 / 25.03.2026
Дунёда энг кўп миллиардeрлар туғилган шаҳарлар маълум қилинди
18:38 / 17.02.2026
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
11:58 / 12.02.2026
Зеленский сайловлар ҳақидаги хабарларни инкор қилди
19:02 / 11.02.2026