Жаҳон | 00:07 / 31.07.2020
10266
1 дақиқада ўқилади

Минскда ўн минглаб кишилар иштирокида Тихановскаяни қўллаб-қувватлаш учун митинг ўтказилди

Фото: Tut.by

«Весна» ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази кўнгиллиларининг маълумот беришича, митингда 34 минг киши қатнашган. 

Минскда Беларусь президентлигига номзод Светлана Тихановскаяни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган митингда 10 мингга яқин киши қатнашди. Бу ҳақда Tut.by хабар берди.

«Весна» ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази кўнгиллилари эса митингда 34 минг киши жам бўлганини билдирди.

Тихановская 21 июль куни мамлакат телевидениеси орқали сайловолди дастури билан чиқиш қилиб, нима учун сайловда иштирок этмоқчи эканлиги, мамлакат муаммолар гирдобида қолганлиги ва халқ ваъдалардан чарчаганлигини айтганди.

Фото: Tut.by

Беларусда президентлик сайловлари 9 августда бўлиб ўтади. Марказий сайлов комиссияси беш киши - Андрей Дмитриев, Анна Канопацкая, Александр Лукашенко, Светлана Тихановская, Сергей Череченлар номзодини рўйхатга олган.

Светлана Тихановская ва Бабарико штабидан бўлган Мария Колесникова ҳамда рўйхатдан ўтказилмаган Валерий Цепкалонинг рафиқаси Вероника Цепкало кучларни бирлаштиришган.

Мавзуга оид