Тайваннинг собиқ президенти Ли Дэнхуэй вафот этди
Тайваннинг собиқ президенти Ли Дэнхуэй 98 ёшида вафот этди. У Тайваннинг аҳоли томонидан сайланган биринчи президенти бўлган.
Ли Дэнхуэй 8 февралда уйида нафас қисиши бошлангандан кейин шифохонага тушган. Унда ўпка инфильтрацияси аниқланган. Собиқ президент бунинг натижасида деярли ярим йилни то ўлимигача шифохонада ўтказишига тўғри келган.
Собиқ президентнинг ўлимига септик шок ва полиорган етишмовчилик сабаб бўлган.
Тайван қисман тан олинган давлат ҳисобланиб, Хитойнинг алоҳида мақомга эга ҳудуди ҳисобланади. Бу бошқа давлатларга Хитой розилигисиз Тайван билан дипломатик алоқалар олиб боришни тақиқлайди.
Ли Дэнхуэй 1923 йилда Тайванда туғилган. У орол маъмуриятига Тайваннинг собиқ раҳбари Цзян Цзинго вафотидан кейин 1988 йилдан 2000 йилгача раҳбарлик қилган. Дэнхуэй ўтказган ислоҳотлар эвазига орол-давлатда тўғридан-тўғри президент сайловлари жорий қилинган. 1996 йилда эса Ли Дэнхуэй халқ томонидан сайланган биринчи президентга айланган.
Дэнхуэй президентлик муддати тугагач, 2001 йил ёзида янги партия – Тайван бирдамлик иттифоқини ташкил этган. Ушбу партия Тайваннинг Хитойдан мустақил бўлиши учун курашиб келади.
Мавзуга оид
13:50 / 04.11.2024
Тайван РФга дастгоҳлар етказиб бериш тўлиқ тўхтатилганини маълум қилди
13:10 / 04.11.2024
Тайбэй: Тайванлик иккинчи кўнгилли Украина учун жангларда ҳалок бўлди
23:36 / 31.10.2024
Тайванга «Конг-рей» супертўфони ёпирилди
21:37 / 22.10.2024