Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа иттифоқи Шимолий Кореяга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди
Европа иттифоқи Шимолий Кореяга қарши киритилган санкциялар амал қилишини яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда Европа иттифоқи кенгаши маълум қилди.
Фото: Reuters
Санкциялар Шимолий Кореянинг ядро қуроли, баллистик ракеталар ва бошқа турдаги оммавий қирғин қуроллари билан боғлиқ дастурларида иштирок этганлик учун ўнлаб шахсларга нисбатан жорий қилинган.
Европа иттифоқида Корея яриморолини қуролсизлантиришга ва унда тинчлик ўрнатишга тинч воситалар ёрдамидагина эришилиши кераклиги таъкидлаб келинади.
АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам 17 июнда Шимолий Кореяга қарши 2008 йилдан бери амал қилиб келаётган санкцияларни бир йилга узайтирганди. АҚШ маъмуриятининг фикрича, Шимолий Корея ҳукуматининг хатти-ҳаракатлари АҚШнинг миллий хавфсизлиги, иқтисодиёти ва ташқи сиёсатига жиддий хавф солади.
Шимолий Кореяга нисбатан бугунги кундаги энг қатъий санкция режими амал қилади. БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилинган 2397-сонли резолюция Шимолий Кореяга нефть ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари етказилишини тақиқлайди ва бошқа давлатлардан ўз ҳудудларидан шимолий кореялик ишчиларни чиқариб юборишни талаб қилади. Бундай қатъий санкциялар киритилишига Пхеньян томонидан ядро қуроли ва баллистик ракеталар ишлаб чиқилиши давом эттирилаётгани сабаб ҳисобланади.
Мавзуга оид
13:21 / 17.03.2026
ЕИ Бучадаги қотилликлар учун масъул шахсларга қарши санкциялар жорий қилди
12:14 / 16.03.2026
Киев Эрон, РФ ва Россия паралимпиячиларига қарши санкциялар киритди
17:26 / 14.03.2026
Мерц АҚШнинг Россия нефтига қарши санкцияларни юмшатишини қоралади
11:37 / 12.03.2026