Жаҳон | 20:09 / 01.08.2020
4515
1 дақиқада ўқилади

Microsoft корпорацияси TikTok улушини сотиб олмоқчи

Маълумотларга кўра, ғарблик инвесторлар TikTok учун 50 млрд доллар таклиф қилмоқда.

Microsoft корпорацияси TikTok ижтимоий тармоғи улушини сотиб олишга қизиқмоқда. Бу ҳақда , The New York Times (NYT) нашри хабар берди.

Нашр манбасининг сўзларига кўра, Microsoft бу борада Хитойнинг ByteDance компанияси билан музокара олиб бормоқда. TikTok ижтимоий тармоғини ушбу компания ишлаб чиққан. Музокаралар қайси босқичда эканлиги хабар қилинмаган.

Reuters агентлигининг маълумот беришича, ғарблик инвесторлар TikTok учун 50 млрд доллар таклиф қилмоқда.

Аввароқ Bloomberg АҚШ президенти Дональд Трамп TikTok иловасининг Америка ҳудудида ишлашига тақиқ жорий этмоқчи эканлиги ҳақида ёзганди.

АҚШ президенти маъмурияти TikTok ва WeChat Америка фуқароларига оид маълумотларни йиғишда қўлланилиши мумкин деб ҳисобламоқда.

TikTok 2018 йилда фойдаланувчилар эътиборига ҳавола этилган. У қисқа видеолар яратиш ва томоша қилиш учун мўлжалланган.

Мавзуга оид