Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг ёш бош вазир турмушга чиқди

Фото: Instagram/sannamarin
Финляндия бош вазири Санна Марин ўз маҳбуби билан муносабатларини никоҳ тўйи билан мустаҳкамлашга қарор қилди.
Дунёдаги энг ёш бош вазир ҳисобланувчи Марин футболчи Маркус Райкконенга турмушга чиқди. Эътиборлиси, Марин ўз турмуш ўртоғи билан 16 йилдан бери фуқаролик никоҳидан ўтган ҳолда яшаб келади.
Тантанали маросим бош вазир қароргоҳида 1 августда бўлиб ўтган. Унга жуфтликнинг яқин қариндошлари ва танишлари, жами 40 киши таклиф этилган.
Жуфтлик 2 ёшли қиз фарзандни тарбиялаб келади.
Финляндия парламенти 34 ёшли Мариннинг номзодини бош вазир лавозимига 2019 йил 10 декабрда маъқуллаганди. Унинг номзодини 99 депутат қўллаб-қувватлаган, 77 депутат қаршилик билдирган. Натижада Марин дунёдаги ва Финляндия тарихидаги энг ёш бош вазирга айланган. Бунгача дунёдаги энг ёш бош вазир номи Украина бош вазири, 35 ёшли Алексей Гончарукка тегишли бўлган.
Умуман олганда, Санна Марин ҳукуматида аёллар кўпчиликни ташкил қилади: 19 вазирдан 12 нафари аёл кишилардир. Шунингдек, Финляндиянинг энг йирик беш партиясидан тўрттасига аёллар етакчилик қилади.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

15:21 / 20.05.2025
Финляндия Россия активларидан даромад ҳисобига Киевга қурол етказиб беради

12:22 / 05.03.2025
Татуировка тери саратонига сабаб бўлиши мумкин

22:25 / 24.11.2024
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди

23:18 / 23.11.2024