Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грецияда чўккан кемаларнинг дунёдаги биринчи сув ости музейи очилди
Грециянинг Алонисос ороли яқинида чўккан кемаларнинг дунёдаги биринчи сув ости музейи очилди. Музей “Чўккан кемалар Парфенони” деб аталган. Унда сув остига ғарқ бўлган қадимий кемадан олинган амфоралар (қадимий грек кўзалари) 20 метрдан кўпроқ чуқурликда тақдим қилинган.
Музей 3 августдан 2 октябргача ҳаваскор драйверлар учун очиқ бўлади. Сувга шўнғишни билмайдиганлар эса Алонисоснинг ахборот марказидаги виртуал экспозицияларни кўздан кечиришлари мумкин бўлади. Чўккан кема Халкидикидан (Греция шимолидаги яриморол) Скопелос оролига минглаб амфоралар олиб кетаётган бўлган. Тахминларга кўра, кема милоддан аввалги 425 йилда денгиздаги довул вақтида сув тубига ғарқ бўлган. Уни грек балиқчилари 1985 йилда аниқлашган.
Мутахассисларнинг фикрича, кема ўз вақти учун анча катта кемалардан бири бўлган. Кема чўккан вақтда деярли барча кўзаларга зарар етган, бироқ улар мутахассислар томонидан тикланган.
Греция ҳукумати шундай сув ости музейларидан яна 4 тасини очишни режалаштирмоқда. Музейлар кўпроқ хорижликларни жалб қилишда ва мамлакатнинг пандемия вақтида анчагина зарар кўрган сайёҳлик тармоғи бюджетини тўлдиришда ёрдам беришига умид қилинмоқда.
Мавзуга оид
08:22 / 06.06.2026
Украина Грецияга дипломатик изоҳ берди
12:51 / 04.05.2026
Атлантика океанидаги кемада ҳантавирус инфекцияси оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
15:32 / 09.04.2026
Президент янгиланган Темурийлар тарихи давлат музейини бориб кўрди
08:56 / 30.03.2026