ЖССТ пандемия билан боғлиқ халқаро фавқулодда режимни яна 3 ойга узайтирди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳолда киритилган халқаро фавқулодда вазият режимини яна 3 ойга узайтирди. Бу ҳақда ЖССТнинг фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси ўз йиғилиши якунларига кўра маълум қилди.
Қўмита аъзолари пандемия ҳали ҳам жамоат саломатлиги учун фавқулодда вазиятни билдиришига бир овоздан рози бўлган.
Қўмита ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесусга ушбу режимни узайтиришни тавсия қилган. Гебрейесус ўз навбатида бунга рози бўлган. Шу муносабат билан “қўмита бош директор қарори билан яқин 3 ой давомида яна чақиртирилади”.
ЖССТ раҳбари йиғилишда янги пандемия ўзидан “100 йилда бир марта юз берадиган инқирозни акс эттиришини, унинг оқибатлари яна ўнлаб йиллар давомида сезилишини” таъкидлаб ўтган.
Гебрейесуснинг айтишича, айни вақтда “кўплаб масалалар ҳал қилинган, бироқ ҳали ўз ечимини кутаётган талайгина масалалар бор”. ЖССТда иммунитетни ўрганиш бўйича мавжуд бўлган маълумотларга кўра, сайёра аҳолисининг аксарияти, ҳаттоки вируснинг жиддий авж олишини бошдан кечирган ҳудудлардаги аҳоли коронавирусга чалинишга мойил бўлиб қолмоқда.
Қўмита ЖССТга пандемияга қарши курашга халқаро ва минтақавий ташкилотларни “мувофиқлаштириш ва сафарбар қилишни”, давлатларга коронавирусга қарши курашда ёрдам беришни ва коронавируснинг келиб чиқишини аниқлаш учун олиб борилаётган илмий тадқиқотларни тезлаштиришда кўмак беришни давом эттиришни тавсия қилган.
Бу йиғилиш ЖССТнинг 18 эксперт ва 13 маслаҳатчидан иборат фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитасининг пандемия бошидан бери 4-йиғилиши бўлди. Ундан мақсад дунёда пандемияга қарши курашнинг жорий ҳолатини баҳолаш ва вирус тарқалишига қарши самарали курашиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Аввалги йиғилишлар 22-23 январь, 30 январь ва 30 апрелда бўлиб ўтганди.
Мавзуга оид
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
17:08 / 30.10.2024
Дунёда силга чалиниш ҳолатлари ошди – ЖССТ
00:26 / 27.10.2024
ЖССТ mpox билан касалланиш 22 ой ичида рекорд даражага чиққанини маълум қилди
10:30 / 23.10.2024