Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош вазир ўринбосари карантин қандай шароитда бекор қилиниши мумкинлигини айтди
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов карантин чекловлари қандай шарт-шароитда бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.
«Хабарингиз бор, навбатдаги карантин даври 15 августгача узайтирилган. Биз маълум даражадаги плато чизиғига, барқарорликка эришишимиз, келгусида касалланишлар ҳолатини камайтиришимиз ва карантин чекловларини бекор қилишимиз учун ҳозирги вақтда ўрнатилган чекловларга амал қилишда давом этишимиз керак», – деди у «Ўзбекистон 24»га берган интервьюсида.
Азиз Абдуҳакимов фуқаролар тиббиёт ниқобларини пастга тушириб олмай тўғри тақишлари, антисептиклардан фойдаланишлари ва ижтимоий масофа сақлашлари муҳимлигини таъкидлади.
«Мана шу 15 кун ичида барча талабларга қатъий риоя эта олсак, у ҳолда мазкур муддат тугагач, мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, ҳозирги чекловларни олиб ташлашимиз мумкин бўлади», – деди ҳукумат вакили.
Эслатиб ўтамиз, 3 август куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийси Ҳабибулло Оқилов соғлиқни сақлаш тизими карантин юмшатилишига тайёрлигини айтди.
Мавзуга оид
21:55 / 26.04.2026
Ҳайвонлар касалликлари бўйича карантин қоидалари тасдиқланди
13:52 / 23.04.2026
Охирги ўн йилликларда Марказий Осиё музликлар ҳажмининг 30 фоизигача қисмини йўқотди ва бу жараён тезлашяпти – Азиз Абдуҳакимов
21:33 / 13.02.2026
Кремлда Путин билан учрашув олдидан амалдорлар учун карантин бекор қилинди – ОАВ
11:26 / 09.02.2026