Германиялик вирусолог Самарқандда беморларни кўрикдан ўтказди
Вирусолог шифохоналарда даволанаётган бир қанча беморларни кўрикдан ўтказди ҳамда ўзбекистонлик шифокорлар билан тажрибаларини ўртоқлашди.
Бугун мамлакатимизда коронавирус оқибатларига қарши курашиш ва у билан оғриган беморларни даволаш жуда муҳим ишга айланди. Айниқса коронавирус юқтирган беморларни даволашда қатнашаётган шифокорларнинг малака ва кўникмасини ошириш ҳар қачонгидан долзарб ҳисобланади. Шуни инобатга олган ҳолда Самарқандга вилоят ҳокимлиги томонидан германиялик таниқли шифокор, профессор Бар Вернер таклиф этилди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати Kun.uz'га тақдим этган маълумотга кўра, коронавирусни даволашда катта тажрибага эга бўлган вирусолог олим Бар Вернер Самарқанддаги шифохоналарда бўлди. Вирусолог шифохоналарда даволанаётган бир қанча беморларни кўрикдан ўтказди ҳамда ўзбекистонлик шифокорлар билан тажрибаларини ўртоқлашди, уларга кўплаб тавсиялар берди.
«Бугунги кунда дунё мамлакатлари коронавирус инфекциясининг олдини олиш ва унинг кенг тарқаб кетмаслиги учун самарали даволаш усулларини қўллаш, беморларни нафақат асраб қолиш, балки саломатлигини тезда қайта тиклаш юзасидан иш олиб бормоқда.
Умуман, ушбу инфекция тиббиёт тизими, айниқса вирусологлар олдига жиддий вазифалар қўйди. Биринчидан, вирус тез суратда тарқалишининг олдини олиш бўлса, иккинчидан зарарланганларни тўғри ва самарали даволаш масаласи ҳам долзарб бўлиб турибди. Бугунги кунда кўплаб пневмония ҳолатлари учрамоқда. Беморларнинг уйда ўз билганича даволанишга уриниши, бошқа хил дориларни қабул қилиши турли дардларни авж олишига сабаб бўлаяпти.
Антибиотик ва гармонлар иммунитетни кўтармайди, аксинча таъсир қилиб, оқибатда пневмонияни келтириб чиқаради. Бугун коронавирус билан касалланган беморлар ётган касалхоналарда бўлдим. Даволаш жараёни, беморларнинг ҳолати билан танишдим, шифокорларнинг заҳматли меҳнатига гувоҳ бўлдим», дейди Бар Вернер.
Германиялик мутахассис вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов билан Самарқанд ихтисослашган олимпия заҳиралари мактаб интернатида коронавирус ташхиси қўйилган беморларни даволаш учун ташкил этилаётган даволаш масканининг шароитлари билан танишди. Вирусолог жаноб Бар Вернер бу ерда амалга оширилган ишларга юқори баҳо берди, дейилади вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати тақдим этган маълумотда.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024