Навоийда 400 ўринли тақсимот пункти ишга тушди
Бугун, 3 август куни Навоий шаҳридаги «Ёшлар» спорт мажмуасида 400 ўринли мажмуа ташкил этилди. Навоий шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилишича, бу ерга беморлар ташхислаш, саралаш, тегишлилига қараб тақсимлаш мақсадида олиб келинади.

Мазкур марказ беморларга бирламчи тиббий хизмат кўрсатади. Пунктнинг тез тиббий ёрдам бўлимига ҳарорати кўтарилиб мурожаат этган беморлар келтирилади. Жараёнда беморлар ташхисланиб, улар аҳволининг ўта оғир, оғир ва енгиллигига қараб саралаш ишлари ташкил этилади.
Беморларнинг клиник белгиларидан келиб чиқиб, улар шифохонага ёки уйида даволаниш учун йўналтирилади.
Муассаса тиббий кўрик учун тиббиёт анжомлари билан таъминланган, шунингдек, 200 кислородли ўрин ташкил этилган. Жами 44 нафар тиббиёт ходимлари жалб этилган.
Олдинроқ Қарши шаҳрида ҳам худди шундай тақсимот маркази ташкил этилганди.
Мавзуга оид

00:00 / 10.06.2025
Навоий вилояти учун Хитойдан 60 та автобус олиб келинди

09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди

11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди

11:11 / 06.05.2025