Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ойлик йўл чипталарини қабул қилиш муддати 1 сентябрга қадар узайтирилди - «Тошшаҳартрансхизмат»
Бу Республика махсус комиссиясининг қарори билан амалга оширилди.
Жорий йилнинг июль ойи учун харид қилинган ойлик йўл чипталари карантин чекловлари сабаб 1 августдан 10 августга қадар қайтариб олиниши ҳақида хабар берилган эди.
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ хабарига кўра, Республика махсус комиссиясининг қарори билан карантин муддати узайтирилганини инобатга олиб ойлик йўл чипталарини қабул қилиш муддатини 1 сентябрга қадар узайтирилди.
“Бунинг учун сиз Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси 6-уйда жойлашган "Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг “Ойлик йўл чипталари ва жетонлар сотиш бўлими”га мурожаат қилишингизни эслатиб ўтамиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
17:13 / 29.04.2026
Тошкентда йўловчиларга қўпол муомала қилган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди
11:43 / 22.01.2026
Тошкентда ноқулай об-ҳаво: автобус интерваллари узайиши мумкин
11:34 / 22.01.2026
Тошкентда чанг автобусда йўловчилар ташилган ҳолат ортидан масъуллар жазоланди
15:59 / 08.01.2026