Жаҳон | 12:46 / 03.08.2020
10175
2 дақиқада ўқилади

Польша «Газпром»ни «Шимолий оқим–2» учун 57 млн долларлик жаримага тортди

Польша «Газпром»ни Болтиқ денгизи остидан тортилаётган «Шимолий оқим–2» («Северний поток – 2») газ қувури учун жаримага тортди. Жарима миқдори 57 миллион долларни ташкил этади.

REUTERS/Maxim Shemetov

Польша Россиянинг «Газпром» ширкатига «Шимолий оқим-2» газ қувури иши суриштирувида ҳамкорлик қилмагани учун 213 миллион злотий (57,5 миллион доллар) миқдорида жарима солди. Бу ҳақда Польшанинг монополияга қарши курашни тартибга солувчи UOKiK ташкилоти хабар берган.

«Бу Россия компаниясининг «Шимолий оқим-2» газ қувури қурилиши муносабати билан ўтказилган суриштирувда ҳамкорликдан бош тортиши натижасида рўй берди», дейилади Польшанинг монополияга қарши курашни тартибга солувчи UOKiK ташкилоти тарқатган маълумотда.

Гап UOKiK раҳбари Томаш Хрустнанинг зарур розилигисиз «Шимолий оқим-2» қурилишини молиялаштираётган консорциум иши ҳақида суриштирув ўтказилаётгани ҳақида кетяпти. Консорциум олтита компаниядан иборат: «Газпром», Швейцариянинг Engie, Нидерландиянинг Uniper, OMV, Shell ва Wintershal.

Тергов давомида Томаш Хрустна Россия концернидан ҳужжатларни талаб қилган, аммо рад жавоби олган. Шундан сўнг Россия компаниясига жарима солинган.

Мавзуга оид