Жаҳон | 23:41 / 04.08.2020
10466
1 дақиқада ўқилади

Олтин нархи илк бор 2 минг доллардан ошди

Олтин нархи 4 августдаги савдолар вақтида унцияси учун 2 минг доллардан ошиб, тарихий рекорд ўрнатди.

Октябрда етказиб бериладиган олтин нархи савдолар вақтида унцияси учун 2002 долларга етган ва аввалги савдо сессиясига нисбатан 1,4 фоизга ошган. Шунингдек, декабрда етказиб бериладиган олтин ҳам 1,4 фоизга қимматлаб, нархи 2013,5 долларгача кўтарилган.

Умуман олганда, қимматбаҳо металл йил бошидан бери 25 фоиздан кўпроққа қимматлаган. Мутахассислар буни коронавирус пандемияси ортидаги мавҳумлик билан боғлашмоқда. Олтин инфляциядан ва валюталарнинг қадрсизланишидан ҳимояловчи актив сифатида баҳоланмоқда. 

Бошқа қимматбаҳо металлар – кумуш, платина ва палладийга ҳам талаб ошган.

Goldman Sachs таҳлилчилари олтин нархи 12 ой ичида 2300 долларга кўтарилишини прогноз қилишмоқда. Бунга АҚШда фоиз ставкалари пасаётгани ва олтинга талаб ошиши туртки бермоқда. 

Мавзуга оид